«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир кунлари»

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир кунлари»

В наличии
Рейтинг:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир кунлари»

    Ҳар бир даврда кўплаб ёзувчилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига оид турли ҳажмдаги китоблар ёзишган. Бу хизмат ҳамон давом этиб келмоқда, улкан илм уммонидан қимматбаҳо дурлар топилмоқда. Бундан кейин ҳам то қиёмат қадар сийратни ўрганиш давом этади ва янги-янги билимлар кашф қилинади, иншааллоҳ.
Ушбу мавзудаги навбатдаги туҳфалардан бири Абдулазиз Усмон муаллифлигидаги «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир кунлари» номли китоб бўлди. Унда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг одатдаги кун тартиблари баён қилиб берилган. Китобнинг ёзилиш услуби енгил бўлиб, ўқувчининг тушуниши, эслаб қолиши осон бўлишига эътибор берилган. Шу билан бирга, оят ва ҳадислардан далиллар келтирилгани китобнинг илмий қадрини белгилайди.
    Ушбу китоб ҳурматли китобхонларимизнинг қўлларига етиб бориб, уларнинг қалбидан жой олган китобхонлардан бири бўлишига умид қиламиз.

Муаллиф: Абдулазиз Усмон
Номи: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир кунлари»
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2019 йил
Ҳажми: 128 бет 
ISBN: 978-9943-5774-4-2
Ўлчами: 84×108 1/32‎
Муқоваси: юмшоқ


Мундарижа
Сўзбоши 
Тонг нурлари
Набавий тонг
Набавий суҳбат завқи
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зиёратлари
Қайлула вақти
Қубога
Пешин намози
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар орасида
Аср намози
Оилавий нафақалари
Қуёш ботгач
Хуфтон намози
Русулуллоҳнинг тунлари
Расулуллоҳ туннинг ярмида
Тун сукунати
Саҳардаги қисқа уйқу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умумий хислатлари
Бағрикенгликлари
Камтарликлари
Саховатлари
Шижоат ва жасурликлари
Хулоса ўрнида
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Нет отзывов об этом товаре.

Написать отзыв
Внимание: HTML не поддерживается! Используйте обычный текст!

Теги: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир кунлари»