«МУКОШАФАТУЛ ҚУЛУБ»

‎«Мукошафатул қулуб» 
(Қалблар кашфиёти)‎

Минг йиллардан буён бутун дунёда “Ҳужжатул Ислом" унвони билан улуғланиб ‎келаётган Имом Абу Ҳомид Ғаззолий асарлари Ислом дини моҳиятини барча нозик ‎жиҳатларигача эътиборга олингани, те¬ран тафаккур ва идрок этилгани, тушунтирилгани ‎билан ажралиб туради. Эътиқодий масалаларга алоҳида хассослик, меҳр-муҳаббат билан ‎йўғрилган бу сифатлар, шубҳасиз, ўқувчиларни хам инсоннинг дунёга келишидаги илоҳий ‎хикмат, яшашдан мақсад ҳамда вазифалари ҳақида чуқур ўйлашга ундайди.‎

Алломанинг "Қалблар кашфиёти” деб номланган ушбу китобида хам Аллоҳ таолога доимо ‎итоатда, кўрқув ва зикрда, севги-муҳаббатда бўлиш фазилатлари ҳамда У Зотни, Расулини ‎унутиш оқибатида шайтоннинг очиқ душманлиги билан инсон табиати ва ҳаётининг ‎турли сохаларида ҳалокатли холатлар келиб чиқиши хақида таъсирли, жозибали ҳикоя ‎қилинади. Асар Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайхи ва саллам) бутун умри сингари ‎ибратли бўлган сўнгги кунлари ҳамда вафотларини баён этиш билан якун топган.‎



Муаллиф: Абу Ҳомид Ғаззолий
Таржимон: Миразиз Аъзам
Номи: «Мукошафатул қулуб» 
Нашриёт: «Ғофур Ғулом » нашриёт-матбаа ижодий уйи 
Сана: 2017 йил 
Ҳажми: 472 бет 
ISBN: 978-9943-4850-6-8 
Ўлчами: 70×100 1/16‎ 
Муқоваси: Қаттиқ

Нет отзывов об этом товаре.

Написать отзыв
Внимание: HTML не поддерживается! Используйте обычный текст!

Теги: «МУКОШАФАТУЛ ҚУЛУБ»